"Челси" ҳимоячиси Сесар Аспиликуэта яқин келажакда жамоаси билан янги шартнома имзолаши мумкин. Футболчи “аристократлар” билан шартномани яна бир мавсумга узайтиришга яқин турибди. Испанияликнинг амалдаги шартномаси ёзда тугайди.
Аспиликуэта 2012 йилдан бери Лондон клубида тўп тепади. У "Челси"га Франциянинг "Марсель" жамоасидан ўтган эди.
Аввалроқ, футболчининг Испания Ла Лигаси клубига ўтиши ҳақида миш-мишлар тарқалган эди.