"Марсель" ҳимоячиси Альваро Гонсалес "ПСЖ" ҳужумчиси Неймар билан бўлган можарони эслади.
— Бу ҳақда гапиришни истамайман, чунки Неймар менга жуда ёмон муносабатда бўлди. Мен фақат ўзини ҳурмат қиладиган футболчи ҳақида гапиришни хоҳламайман.
Эслатиб ўтамиз, 2020-йил сентабрь ойида Лига—1 мусобақаси 3-тур учрашуви вақтида футболчилар ўртасида можаро келиб чиққанди. Неймар Гонсалесни “маймун” деб атаган ва испаниялик футболчи бошининг орқа қисмига зарба берганди.