Кириш Регистрация
29/09 00:00 Осасуна 4-2 Барселона
29/09 15:30 Торино 2-3 Лацио
29/09 17:00 Сельта 1-1 Жирона
29/09 17:30 Бразилия 3-1 Марокаш
29/09 18:00 Рома 2-1 Венеция
29/09 18:00 Комо 3-2 Верона
29/09 18:00 Ипсвич 2-2 Астон Вилла
29/09 19:15 Атлетик Бильбао 1-1 Севилья
29/09 20:00 Украина 9-4 Венесуэла
29/09 20:30 Ман. Юнайтед 0-3 Тоттенхэм
29/09 21:00 Эмполи 0-0 Фиорентина
29/09 21:30 Бетис 1-0 Эспаньол
29/09 23:45 Наполи 2-0 Монца
30/09 00:00 Атлетико 1-1 Реал Мадрид
30/09 17:30 Франция - Парагвай
30/09 20:00 Қозоғистон - Аргентина
30/09 21:00 Ас-Садд - Истиқлол
30/09 21:00 Персеполис - Пахтакор
30/09 21:00 Ал-Васл - Ал-Аҳли (СА)
30/09 23:00 Ан-Наср (СА) - Ар-Райян
30/09 23:45 Парма - Кальяри
01/10 00:00 Вильярреал - Лас-Пальмас
01/10 00:00 Борнмут - Саутгемптон

«Барселона»дан навбатдаги ғалаба, Мессидан навбатдаги дубль

Баҳо:
+-1 | -

Испания Ла-Лигасининг 32-туридан ўрин олган “Сарагоса” ва “Барселона” жамоалари ўртасидаги учрашув каталонияликларнинг навбатдаги ғалабаси билан якунланди.

Аввалига мезбонлар ҳисобда олдинга чиқиб олишганди. Аранда ўзи ҳам қандай киритганини ҳис қила олмай қолган гол натижасида олдинга чиқиб олди. Бу вазиятда ҳужумчининг зарбаси дарвозабондан қайтиб йиқилаётган футболчининг бошига тегиб дарвоза кириб кетди. Бундан олдинроқ мезбонлар пенальти тепиш имкониятига эга бўлган, бироқ бу имкониятдан улар фойдалана олишмаганди.

Мезбонларнинг голидан кейин “Барселона” уйғонди ва кетма-кет голлар киритишни бошлади. Ла-Лига тўпурарлар баҳсида Роналду билан жиддий кураш олиб бораётган Лионель Месси навбатдаги дублини нишонлади ва Испания чемпионатида, бу мавсумда урган голлари сонини 38тага етказиб олди.

Ушбу ғалабадан кейин “Барселона” ҳисобидаги очколар сони 75тага етди ва улар “Реал”ни таъқиб қилишда давом этишмоқда.

Турнинг энг йирик ҳисоби, ҳозирча, Мадрид вилоятида қайд этилди. Ўз майдонида «Осасуна»ни қабул қилган «Райо Вальекано» рақиби дарвозасига жавобсиз олтита гол уришга муваффақ бўлди. «Эспаньол» ўз майдонида «Реал Сосьедад» билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаган бўлса, «Хетафе» уйига сафар қилган «Спортинг Хихон» 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди.

Турнинг қолган учрашувлари 8 ва 9 апрель кунлари бўлиб ўтади. Жумладан, турнинг макарзий учрашуви – «Реал» (Мадрид) – «Валенсия» баҳси 8 апрель куни Тошкент вақти билан 00:30да бошланади.

Испания Ла Лигаси, 32-тур
7 апрель, шанба
РАЙО ВАЛЬЕКАНО – ОСАСУНА 6:0 (4:0)
ГОЛЛАР: Мовилья (5), Мичу (17, 28), Коста (36), Арментерос (57), Тито (79).

ХЕТАФЕ – СПОРТИНГ ХИХОН 2:0 (1:0)
ГОЛЛАР: Мику (22), Д. Кастро (47).

ЭСПАНЬОЛ – РЕАЛ СОСЬЕДАД 2:2 (1:2)
ГОЛЛАР: Демидов (45-автогол), Вайсс (47) — Вела (12, 15).
ЧЕТЛАТИШ: Клаудио Браво (90, «Реал Сосьедад», дарвозабон).

САРАГОСА – БАРСЕЛОНА 1:4 (1:2)
ГОЛЛАР: Аранда (30) — Пуйоль (36), Месси (39, 86-пенальти), Педро (90).
САРАГОСА: Р. Хименес, П. Альварес, да Сильва, Паредес, Минеро, Пинтер, Сукулини, Лафита, Рубен Микаэл (Хуан Карлос, 83), Обрадович (Ландзаро, 66), Аранда (Поштига, 66).
БАРСЕЛОНА: Вальдес, Дани Алвес (Монтойя, 68), Маскерано, Пуйоль, Адриано, Фабрегас (Хави, 90), Алькантара, С. Кейта (Бускетс, 56), Санчес, Месси, Педро.
ЧЕТЛАТИШ: Минеро (45).

БЕТИС – ВИЛЬЯРРЕАЛ

8 апрель, якшанба
Леванте – Атлетико
Мальорка – Гранада
Атлетик – Севилья
Реал Мадрид – Валенсия

9 апрель, душанба
Малага – Расинг

Манба: www.stadion.uz.

Шу ўринда факт: Лионель Месси ушбу мавсумда киритган голлари сонини 60тага етказди. Шунингдек, у Сарагосадаги "La Romareda" стадионида 7-голини киритди.

Киритилди: 01:00, 08.04.2012.
Ўқилди: 7134 марта.
Фикрлар: 16 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.