Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Давид Сильва: «Янги шартнома борасида хавотир олаётганим йўқ»

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» яримҳимоячиси Давид Сильва янги шартнома борасида гап-сўзларга изоҳ бериб, ўз ўйинида пасайиш кузатилаётганини тан олди ҳамда Англия чемпионлиги учун курашда таслим бўлмасликларини айтиб ўтди. Бу ҳақда «Goal.com» интернет-нашри хабар бермоқда.

«Мавсум якунига етгач, «Сити» менинг агентларим билан янги шартнома борасида музокара олиб бормоқчи эканлигини биламан, бироқ бундан хавотир олаётганим йўқ. Ҳозирги шартнома муддати икки йилдан сўнг якунига етади ва Манчестерда мени ҳамма нарса қониқтирмоқда. «Валенсия»дан кетганимдан сўнг мен бу ерда ўйинчи сифатида ўсдим ва энди менда совринларни қўлга киритиш имконияти бор. Аслида, айнан мана шу сабаб билан Ла Лигани тарк этган эдим», деди испаниялик футболчи.

«Мен ҳозир мавсумнинг биринчи ярмидагидек яхши ўйин кўрсата олмаяпман, бироқ бу нормал ҳолат. Узоқ вақт давомида юқори савияда ўйнаш қийин, бироқ мен бўлажак ўйинларда жамоамга ёрдам беришга тайёрман. Агар биз чемпион бўла олмасак, бу жуда ҳам кўнгилсиз ҳолат бўлади, чунки биз бунга жуда ҳам яқин келгандик. Бироқ биз охиригача курашишни мақсад қилганмиз», дея қўшимча қилди «Манчестер Сити» яримҳимоячиси Давид Сильва.

Аввалроқ, «Манчестер Сити» Давид Сильвага ҳафталик маоши 200 минг фунт-стерлингга тенг бўлган янги шартнома таклиф қилишга тайёр эканлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.

Манба: www.sports.ru
Киритилди: 01:30, 08.04.2012.
Ўқилди: 6019 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Бир миллион доллар» — Вадим Абрамов «Астана» билан бўлган ақлбовар қилмас шартнома ҳақида сўзлаб берди [3864]

"Нефтчи" яна 5 та трансфер эълон қилди [3315]

Роналду дубль қайд этган ўйинидан сўнг пост жойлади [1592]

40 ёшли Роналду 2025 йилда нечта гол урди? [1490]

«Нефтчи»нинг янги мавсум учун мураббийлар штабини таништирди [1474]

Гюлер ва Беллингем Алонсо ишончини оқламаяпти: "Реал" Модрич ўрнига креатив ярим ҳимоячи қидирмоқда [1341]

Англия чемпионати. "Манчестер Сити" "Ноттингем Форест" майдонида оғир ғалабага эришди [1271]

АПЛ. Уоткинснинг дубли «Астон Вилла»га «Челси» майдонида иродали ғалабани келтирди [1230]

Диегу Жотанинг фарзандлари Англия Премьер Лигаси ўйинида "Ливерпул" ва "Вулверхэмптон" жамоалари футболчиларини майдонга бошлаб чиқди (Фото) [1150]

«Нефтчи» янгиликлар эълон қилишда давом этмоқда: 4 нафар асосий футболчи билан шартнома узайтирилди [1147]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.