"Челси" бош мураббийи Томас Тухель клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалида "Палмейрас"га (2:1) қарши ўйинда ярим ҳимоячи Мейсон Маунтнинг жароҳати ҳақида гапирди.
"Маунт олдимга келиб, унга нимадир бўлганини ва у ўйинни давом эттиришга ишончи комил эмаслигини айтди. Шунинг учун биз уни алмаштиришга мажбур бўлдик", - деб Тухелдан иқтибос келтиради Sky Sports.