Кириш Регистрация
15/06 01:00 Нидерландия 2-2 Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар 1-0 Эквадор
15/06 07:00 Швеция 5-1 Тунис
15/06 21:00 Испания 0-0 Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия 1-1 Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони 1-1 Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР

Диёр Имомхўжаев: "Энди прожектори йўқ стадионларда Суперлига учрашувлари ўтказилмайди"

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон профессионал футбол лигаси директори Диёр Имомхўжаев жорий мавсум Суперлиганинг тақвими масаласида гапирди.

"Ўйинларнинг шанба ва якшанба кунларига тўғри келмаётгани кучли бешлик билан боғлиқ. Май сўнгига қадар Спорт-ТВ ва УзРепорт кучли бешлик учрашувларини трансляция қилади. Айнан ўша вақтда биз Суперлига учрашувларини ўтказсак, ТВ дастурлар, мухлислар эътибори, реклама берувчилар каби масалаларда ютказиб қўямиз.

Учрашувлар дам олиш кунлари ўтаётган бўлса-да, ўйинлар иш вақтига тўғри келмайди. Биз шундай босқичга етиб келдикки, энди прожектори йўқ стадионларда Суперлига учрашувлари ўтказилмайди. Шундан келиб чиқиб, учрашувларни 18:00 дан эрта бошлаш ниятида эмасмиз.

Биз фақатгина халқаро тақвим мажбур қилган ҳолатдагина, шунингдек, июнь, июль, август ойларидагина учрашувларни шанба-якшанба кунларига белгилашга ҳаракат қиламиз", - дейди Имомхўжаев ўз телеграм каналида.

Киритилди: 13:06, 13.02.2022.
Ўқилди: 1803 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик