Хитой суперлигасининг 5-тури кеча шанба куни старт олди. Дастлабки куни бешта жуфтлик ўзаро кураш олиб боришди.
Ҳамюртимиз Анзур Исмоилов тўп сураётган "Чангчун Ятай" клуби бу турда "Хенан Жиангйе" клуби меҳмони бўлди. Жамоа аввалига ҳисобда олдинга чиқиб олган бўлсада, охир-оқибат икки тўп ўтказиб юбориб мағлубиятга учради.
Учрашувда Анзур Исмоилов дастлабки дақиқалардан майдонга чиқарилди ва тўлиқ тўқсон дақиқа мобайнида ҳаракат қилди.
Яна бир ҳамюртимиз Азиз Ибрагимов тўп сураётган "Цингдао Жонун" клуби "Лиаонинг" клуби меҳмони бўлиб, Янг Хю томонидан киритилган иккита гол эвазига имкониятни бой бериб қўйди. Учрашувда Азиз Ибрагимов дастлабки дақиқалардан бошлаб майдонга туширилди.
Камолиддин Тожиев тўп сураётган "Жиангсу Шунтиан" клуби эса "Шандонг Луненг" меҳмони бўлиб 0:0 ҳисобидаги дурангга имзо чекди. Учрашувда Тожиев тўлиқ 90 дақиқа мобайнида ҳаракат қилди.
Шунингдек, кеча яна икки учрашув ўтказилди. Натижалар билан танишинг:
ХИТОЙ СУПЕРЛИГАСИ
5-тур
ХЕНАН ЖИАНГЙЕ - ЧАНГЧУН ЯТАЙ 2:1 (0:0)
Голлар: Крис Катонго (60, 85) - Марко Любинкович (51).
ЛИАОНИНГ ХЮВИН - ЦИНГДАО ЖОНУН 2:0 (2:0)
Голлар: Янг Хю (10, 27).
НАНЧИАНГ БАЙИ - ДАЛЬЯН ЭЙРБИН 3:1 (2:0)
Голлар: Ванг Юнг (13), Анселмо (19-пен), Йе Чонгцю (76) - Густаво Каналес (64).
ХАНГЧЖОУ - ШАНХАЙ ШЕНГХУА 1:1 (1:1)
Голлар: Ренатиньо (12) - Николья Анелька (10)
ШАНДОНГ ЛУНЕНГ - ЖИАНГСУ ШУНТИАН 0:0
Бугун бўлиб ўтадиган учрашувлар тақвими
12:30 ТИАНЦЗИН ТЭДА - ФК ГУАНГЧЖОУ
12:30 ДАЛЬЯН ШИДЕ - БЕЙЦЗИНГ ГУОАН
16:35 ГУАНГЧЖОУ ЭВЕРГРАНД - ГУЙЧЖОУ РЕНХЭ