Каталониянинг "Барселона" клуби ярим ҳимоячиси Франсеск Фабрегас, чемпионлик пойгасида ҳамон "Реал"ни фаворит сифатида кўраётганини таъкидлаб ўтди. Шунингдек ўз жамоасининг "Сарагоса" жамоасига қарши кечган учрашув борасидиа ҳам ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Биз мехмонда "Сарагоса"га қарши жуда катта куч сарфладик. Майдоннинг сифати ҳам у даражада яхши эмасди. Майдон ҳўл бўлганлиги учан тўп юмаламасди. Шундай бўлсада, бу ҳолатга кўникиб олдик. "Сарагоса" эса ўйин бошида имкониятимизни қийинлаштириб юборгани рост. Жамоа ҳарактер кўрсатди. Биз "Реал" билан орадаги фарқни қисқартира олдик.
"Кўпчилик "Реал"нинг тақвими бизникидан қийинлигини айтмоқда. Аммо мен бу фикрга унчалик қўшилмайман.
"Реал" исталган рақибни мағлубиятга учрата оладиган салоҳиятга эга жамоа. Улар рақибга қараб куч сарфлай оладилар. "Реал" - чемпионлик пойгасида ҳамон фаворит.
Шуни ҳам таъкидламоқчи эдимки, ҳозирги кунда ҳар қандай жамоа "Реал" дан ҳам "Барса"дан ҳам очко тортиб олиши мумкин. Шундай экан олдиндан бир нарса дейиш қийин. Чемпионат якунига етиб бормоқда. Ҳозир ҳамма учун очко керак", дейди Фабрегас, Goal.com нашрига берган интервьюсида.