Кириш Регистрация
22/07 20:00 Машъал 1-1 Насаф
22/07 20:00 Локомотив 3-3 Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 1-4 ОКМК
23/07 20:00 Сурхон 0-1 Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор 1-1 Қизилқум

Назорат ўйини. “Металлург” “Вайле” ёшларидан устун келди

Баҳо:
+ | -

Туркиянинг Анталия шаҳрида қишки йиғинини давом эттираётган Бекободнинг “Металлург” жамоаси бугун Даниянинг беш карра чемпиони – “Вайле U-19” жамоаси билан назорат учрашувини ўтказди ва 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Мазкур учрашувда жамоа бош мураббийи Луисма Эрнандес аввалги кўрик ўйинларида камроқ ўйин амалиётига эга бўлган футболчиларга имконият берди.

Ўйин бекободлик футболчиларнинг тўлиқ устунлиги остида ўтди. Бу эса якуний ҳисобда ҳам ўз аксини топди. Эътиборга молик жиҳати, Дания ёшлари дарвозасига голларнинг иккитасини “Металлург”нинг 19-ёшли ярим ҳимоячиси Шаҳзоджон Неъматжонов киритди. Яна битта гол клубига янги қабул қилинган иқтидорли ҳужумчи Жасур Ашуров ҳисобига ёзилди.
Эртага “Металлург” Туркия сафаридаги сўнгги кўрик учрашувини ўтказади. Бу галги рақиб Грузия чемпионатининг сўнгги бронза медали совриндори “Дила” (Гори) жамоаси бўлади.

Назорат учрашуви

15.02.2022 йил

“Вайле U-19” (Дания) - “Металлург” (Ўзбекистон) – 1:3

Гол: Шаҳзоджон Неъматжонов (22, 82), Жасур Ашуров (57).

“Металлург”: Акмал Ортиқов, Худойшукур Сатторов, Ҳакимхон Аламхонов, Одилбек Абдумажидов, Эргаш Исмоилов, Ихтиёр Тошпўлатов, Муҳаммад Исаев, Жасур Ашуров, Шаҳзоджон Неъматжонов, Шоҳназар Норбеков, Зоҳид Абдуллаев.

Захира: Александр Лобанов, Аббос Отахонов, Аброрбек Тошқўзиев, Фаррух Иброҳимов, Фарход Бекмуродов, Дамир Темиров, Муҳаммадали Алиқулов, Иброҳим Ибрагимов, Саламат Қуттибоев, Забихилло Ўринбоев, Шаҳзодбек Ғофурбеков, Фозил Мусаев.

Манба: "Металлург" клуби матбуот хизмати
Киритилди: 21:14, 15.02.2022.
Ўқилди: 1223 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити» билан янги шартнома бўйича қарор қабул қилди [5535]

Ҳусанов Месси ва Роналду билан бирга ЖЧ-2026нинг рамзий терма жамоасидан ўрин олди [4576]

«Реал» янги юлдуз трансфери учун икки ҳужумчисидан бирини қурбон қилишига тўғри келади [3329]

Усмон Дембеленинг вакиллари трансфер бўйича илк музокараларни ўтказишди [3201]

«Бугун трансферни эълон қиламиз». «Барселона» президенти янги футболчи келиши ҳақида маълум қилди [3064]

19 ёшли Пау Кубарси Transfermarkt талқинига кўра дунёнинг энг қиммат ҳимоячисига айланди [3008]

Луиш Фигу «Олтин тўп» учун асосий номзодларни айтди [2841]

Фликнинг «Барселона» юлдузи билан муносабатлари бузилди [2510]

Шомуродов ва Файзуллаев Конференциялар лигасидаги ўйин учун юқори баҳоларга лойиқ кўрилди [2401]

ФИФА ЖЧ-2026нинг мухлислар талқинидаги рамзий терма жамоасини эълон қилди [2266]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик