Кириш Регистрация

Гвардиола - 5:0 ҳақида: "Айрим футболчиларим ёмон ўйин намойиш этишди"

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» устози Пеп Гвардиола ЕЧЛнинг 1/8 финал доирасида «Спортинг» (5:0) жамоасига қарши бўлиб ўтган учрашувдан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди.

«Айримги футболчиларимиз одатдагидан кўра ёмон ўйин намойиш этишди, тўпларни жуда осон йўқотишди. Шу билан бирга, бугун жуда совуққонлик билан ҳаракат қилдик.

Ўйининг дастлабки дақиқасиданоқ «Спортинг»ни нақадар яхши жамоа эканлигини кўрдик. Ишонинг менга, жамоалар ўртасидаги фарқ 5:0 даражасида эмас.

Футболда битта қоида бор: қачонки тўп билан бирга эканлигингда оддий вазиятда уни йўқотмасликка ҳаракат қил. Биз эса тез-тез тўп йўқотдик. Бу ҳолат қачонки Европанинг топ-клубларига қарши ўйин юз берадиган бўлса, рақибда қарши ҳужум уюштиришга имконият пайдо бўлиб қолади. Биз янада яхшироқ бўлишимиз керак.

«Спортинг» – фантастик жамоа, Португалия чемпион. Мен уларни жуда яхши биламан, улар ажойиб жамоа.

Футболчиларим қандай ишлашимиз кераклигини жуда яхши тушунишади. Биз янада яхшироқ бўлишимиз керак. Тушунинг, бугун хурсандман, лекин биз янада кучли бўлишимиз керак», – деди Пеп BT Sport билан суҳбатда.

Киритилди: 08:42, 16.02.2022.
Ўқилди: 1733 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.