Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

АПЛ: «МЮ» «Сити»дан узоқлашмоқда

Баҳо:
+ | -

Англия премьер лигасининг навбатдаги туридан ўрин олган навбатдаги учрашув ҳам ўз ниҳоясига етди.

Пешқадам "Манчестер Юнайтед" қийинчиликсиз "КПР" қаршилигини синдира олди. "Қизил Иблислар" учрашув бошидан ташаббусни ўз қўлларига олдилар.

Биринчи гол киритилган вазиятда ҳакамлар бироз хатога йўл қўйишди. Ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетгандек кўринган Эшли Янг жарима майдонига кириб-кирмасдан йиқилади. Ҳакам эса нуқтани кўрсатгани етмагандек, "КПР" ҳимоячисини майдондан четлатади. Тўпурарлар пойгасида Ван Персига етиб олишни мақсад қилган Уэйн Руни пенальтини аниқ амалга ошириб, "МЮ"ни одлдинга олиб чиқади.

Шундоқ ҳам ҳеч нима қила олмаётган мехмонлар 10 киши бўлиб қолгач, деярли қаршилик кўрсата олмади. Уларда ҳам бир икки имкониятлар бўлди. Аммо "МЮ" ҳимоячилари шу куни деярли хатога йўл қўйишмади.

Иккинчи бўлим ўрталарида Пол Скоулз мавсумдаги ўзининг учинчи голини киритди ва "МЮ"нинг 2:0 ҳисобидаги ғалабасини таъминлади.

МЮ - КПР 2:0
Голлар: Руни, 15 (пен.), Скоулз, 68
 
МЮ: Де Хеа, Рафаэль (Джонс, 74), Фердинанд, Эванс, Эвра, Валенсия, Скоулз (Клеверли. 74), Каррик, Янг (Гиггз, 61), Руни, Уэлбек
 
КПР: Кенни, Онуоха, Ферднанд, Хилл, Тайво, Диаките (Смит, 71), Дерри, Макки, Таарабт (Райт-Филлипс, 71), Бузак, Ботройд (Кэмпбелл, 81)
 
Огоҳлантиришлар: Рафаэль
 
Четлатиш: Дерри, 14

 

Манба: www.stadion.uz.

"Юнайтед" ҳамда "Сити" орасидаги фарқ айни дамда 8 очкони ташкил қилмоқда. "Сити" эса айни дақиқаларда "Эмирейтс" майдонига тушиб келмоқда. "Арсенал" бугун "Сити"нинг чемпионлик орзусига чек қўйиши мумкин

Киритилди: 20:09, 08.04.2012.
Ўқилди: 6909 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.