Пекин-2022 қишки Олимпия ўйинларининг навбатдаги кун дастурида медаллар жамланмаси ўйналмоқда. Хитойлик фристайлчи Айлинг Гу бугун жамоасига учинчи медалини тақдим қилди.
Хафпайп дастурида қатнашган ёш иқтидор эгаси бугун иккинчи олтин медални расмийлаштирди. Аввалроқ у бошқа дастурларда 1 тадан олтин ва кумуш медалларни қўлга киритган эди. Шунингдек, бугунги дастурда канадалик спортчилар кучли учликни ёпиб беришди.
Фристайл, Freeski halfpipe, аёллар:
1. Айлинг Гу (Хитой)
2. Кассие Шарпе (Канада)
3. Рашель Каркер (Канада)
Ушбу спорт туридаги ски кросс дастурида швейцарияликлар олтин ва кумуш медалларга эгалик қилишди. Россиялик Сергей Риздик РОҚ ҳисобига яна бир бронза медални келтирди.
Фристайл, Ski Cross, эркаклар:
1. Райян Регез (Швейцария)
2. Алекс Фива (Швейцария)
3. Сергей Риздик (РОҚ)
Биатлон бўйича аёллар ўртасидаги масс-старт пойгаси эса спортчилар учун ҳақиқий синов бўлди. Кучли шамол остида ҳаракат қилган биатлончи қизлар баҳсида мерганлик маҳорати чемпионлик йўлидаги асосий омил бўлди. Бу борада франциялик Жустин Брюзе-Буше барча рақибаларидан қобилиятли эканини кўрсатиб, чемпионликни расмийлаштирди. Кумуш ва бронза медаллари норвегиялик биатлончиларга насиб этди.
Биатлон. Аёллар, масс-старт
1. Жустин Брюзе-Буше (Франция)
2. Тирил Эккхоф (Норвегия)
3. Марте Олсбу Ройселанд (Норвегия)