Кириш Регистрация
20/04 00:00 Лас-Пальмас 1-0 Атлетико
20/04 14:23 Ҳанновер-96 0-0 Штутгарт
20/04 17:00 Вальядолид 2-3 Осасуна
20/04 17:45 Андижон 1-2 Динамо
20/04 18:00 Эмполи 2-2 Венеция
20/04 18:00 ОКМК 3-2 Сўғдиёна
20/04 18:00 Фулхэм 1-2 Челси
20/04 18:00 Ман. Юнайтед 0-1 Вулверхэмптон
20/04 18:00 Ипсвич 0-4 Арсенал
20/04 19:15 Вильярреал 2-2 Реал Сосьедад
20/04 20:00 Ўзбекистон 2-0 Саудия Арабистони
20/04 20:30 Лестер 0-1 Ливерпуль
20/04 21:00 Болонья 1-0 Интер
20/04 21:30 Севилья 1-1 Алавес
20/04 23:45 Милан 0-1 Аталанта
21/04 00:00 Реал Мадрид 1-0 Атлетик Бильбао
21/04 15:30 Торино - Удинезе
21/04 18:00 Кальяри - Фиорентина
21/04 20:00 Сурхон - Навбаҳор
21/04 21:00 Женоа - Лацио
21/04 23:45 Парма - Ювентус
22/04 00:00 Жирона - Бетис
22/04 00:00 Тоттенхэм - Ноттингем Форест
22/04 22:00 Валенсия - Эспаньол
23/04 00:00 Манчестер Сити - Астон Вилла

Назорат ўйини. Бугун "Пахтакор" Киевнинг "Динамо"сига қарши ўйин ўтказади

Баҳо:
+ | -

Туркия йиғини доирасида сўнгги назорат баҳсини "шерлар" Европанинг номдор клубларидан бири Украинанинг "Динамо"сига қарши ўтказади.

Киевликлар нафақат МДҲ, балки бутун Европадаги энг машҳур ва совриндор жамоалардан бири саналади. Клуб ҳисобида турли мусобақаларда қўлга киритилган 70дан ортиқ совринлар мавжуд. "Динамо" СССР чемпионатида 13 бор, СССР Кубогида 9 марта ва СССР Суперкубогида 3 бор ғолиб чиққан. 1975 ва 1986 йилларда УЕФА Кубок эгалари Кубогида зафар қучган. 1975 йил УЕФА Суперкубогига ҳам эга чиққан. Украинада 1992 йилдан ўтказиб келинаётган чемпионатда 16 марта чемпионга айланган ва 30 йил ичида фақат бир марта иккинчи поғонадан пастга тушган. Украина Кубогида 13, Суперкубогида 9 карра ғолибга айланган. МДҲ Чемпионлари Кубогида киевликлар 4 бор ғолиб бўлган. Жамоа сафидан Европа даражасидаги юлдузлар етишиб чиққан ва ҳалигача "Динамо" ўз иқтидорли футболчиларини кучли чемпионатларга етказиб беришда давом этмоқда. Жамоа Украинанинг амалдаги чемпиони ҳисобланади. Бош мураббий сифатида руминиялик Мирча Луческу фаолият кўрсатмоқда.

СССР чемпионати доирасида жамоалар ўзаро 40 беллашувда тўқнаш келишган. "Пахтакор" 7, "Динамо" 23 баҳсда ғолиб бўлган, 10 ўйинда дуранг қайд этилган. 36 тўп киритган тошкентликлар 68 гол ўтказиб юборган. МДҲ Кубогида 2008 йил кечган беллашувда Зайниддин Тожиевнинг голи ютуқ келтирган.

"Пахтакор" ва "Динамо" Киев ўртасидаги ўйин 19 февраль куни Тошкент вақти билан 19:00да Белекдаги "Мардан Палас" стадионида бошланади.

Манба: "Пахтакор" клуби матбуот хизмати
Киритилди: 10:17, 19.02.2022.
Ўқилди: 1660 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.
MyCounter - счётчик и статистика

Топ рейтинг www.uz