Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Роберто Ди Маттео: «Ортиқча саволга ўрин йўқ: пенальти бор эди»

Баҳо:
+ | -

«Челси» бош мураббийи вазифасини бажарувчи Роберто Ди Маттеонинг «Фулҳэм»га қарши Англия Премьер-лигаси 33-тур учрашувидан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда «Челси» расмий сайти хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, учрашув 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунига етди. 45-дақиқада Лэмпард пенальтидан ҳисобни очган бўлса, 82-дақиқада «Фулҳэм»нинг америкалик яримҳимоячиси Клинт Дэмпси ҳисобни тенглаштирди.

«Сўнгги бир неча баҳсларда ўйинимиз ҳақиқатан ҳам жуда яхши чиқди. Айтиш мумкинки, улар намунавий ўйинлар бўлди. Бугун эса ҳаммаси бошқачароқ бўлди. Умуман олганда, агар иккинчи голни ура олсангиз, рақибда мағлубиятдан қутулиб қолиш имкониятлари, шунингдек, ижобий натижага эришиш умиди ҳам камаяди. 1:0 эса хавфли ҳисоб. Шундай бўлиб чиқди ҳам, «Фулҳэм» ҳисобни тенглаштирди», - деди италиялик мутахассис.

«Иккинчи бўлимда биз ҳеч гол ура олмадик. Балки, бунинг учун янада қаттиқро ҳаракат қилишимиз, рақиб дарвозаси олдида янада кўпроқ вазиятларни юзага келтиришимиз керак эди. Энг алам қиладигани – биз ҳисобда олдинда бораётган ва учрашувнинг аксарият вақти давомида ташаббусни ўзимизда сақлаб турган эдик. Ва ўйин охирида гол ўтказиб юбордик... Бизни қийин ўйин кутиб турганини билгандик, бироқ, барибир, ғалабадан умид қилгандик», - деди «Челси» устози.

«Пенальти? У ерда контакт бўлганди. Рефери яхши вазиятда турган эди ва Келли ўйин қоидасини бузганини кўрди. Яна қандай саволлар бўлиши мумкин? Ҳаммаси борича бўлди. Яна бир вазиятда Лэмпардга қўполлик қилишганди. Лекин ўзи шунақа бўлади: бир сафар сизга пенальти тепиш имконини беришади, кейинги сафар – йўқ», - деди Ди Маттео.

«Чемпионлар лигаси йўлланмаси учун кураш ҳақида тўхталадиган бўлсам, менимча, у чемпионатнинг сўнгги ўйинига қадар давом этса керак. Премьер-лига – таркибида кучли клублар кўп бўлган мураккаб мусобақа. Таркибимизда жуда яхши ўйинчилар кўп ва бизда тажрибали жамоа бор. Менимча, биз ўз ўйинимизни янада кучайтира оламиз», - дея қўшимча қилди «Челси» бош мураббийи вазифасини бажарувчи Роберто Ди Маттео.

Манба: www.sports.ru
Киритилди: 08:48, 10.04.2012.
Ўқилди: 5839 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.