"Ливерпуль" ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ Англия чемпионатининг 26-тури доирасидаги "Норвич"га қарши учрашувда гол урди. У иккинчи бўлимда “қизиллар”ни 2:1 ҳисобида олдинга олиб чиқди.
Салоҳ учун бу тўп "Ливерпуль" сафидаги барча мусобақалардаги 150-гол бўлди. У бу кўрсаткичга 233 та ўйинда эришган.
Клуб тарихида буни фақат бир киши мисрликдан тезроқ уддалаган - 1959-1970 йилларда "Ливерпуль"да ўйнаган машҳур ҳужумчи Рожер Хант.