Англия чемпионатининг 26-турида Юрген Клопп бошчилигидаги «Ливерпуль» ўз майдонида «Норвич»ни мағлуб этди – 3:1.
Бу «қизиллар» учун кетма-кет қўлга киритилган саккизинчи ғалабаси бўлди.
Мерсисайдликлар шу йилнинг 13 январь куни Англия лига кубоги ярим финалида «Арсенал» билан дуранг (0:0) қайд этганди.
Шунингдек, «Ливерпуль»нинг мағлубиятсиз серияси 11 ўйинга етди. Клуб йил бошидан ҳали бирор марта ҳам имкониятни бой бермади.
Маълумот ўрнида, Клопп шогирдлари 57 очко билан АПЛ турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда.