"Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Карло Анчелотти Испания чемпионатининг 25-туридан ўрин олган “Алавес”га (3:0) қарши ўйинни сарҳисоб қилди.
"Бизга бу ўйин керак эди. Биринчи бўлим қийин кечди, таймнинг охирги учдан бирида сифат ва ҳаракат етишмади. Танаффусда айтдим, иккинчи бўлимда ҳаммаси ўзгарди. Сешанба кунги ёмон ўйиндан сўнг мухлислар бугун мағлубиятга муносабат билдиришди ва бу яхши ҳолат.
Рақиблар биринчи бўлимда қаттиқ прессинг қилишди, иккинчи бўлимда эса улар секинлашди ва ўзимизни яхши ҳис қилдик", - дея Анчелотти сўзларини келтиради клуб расмий сайти.
Ушбу ўйиндан кейин "Реал Мадрид" 57 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда, "Алавес" 20 очко билан сўнгги ўринда бормоқда.