"ПСЖ" спорт директори Леонардо Франция чемпионатининг 25-туридан ўрин олган "Нант"га (1:3) қарши ўйин ҳақида гапирди.
"Бу қийин ўйин бўлди. Чемпионлар лигаси ўйинидан сўнг жамоамиз ғалаба қозониши кераклигини билардик. Биз иккита гол ўтказиб юбордик ва бунга ҳақли эдик. Шундан сўнг ҳакамнинг барча қарорлари бизга қарши чиқди ва у футболчиларни жароҳатлаш хавфини туғдирди.
Ҳакам биринчи бўлимга бир дақиқа қўшиб берди, орадан тўрт дақиқа ўтиб пенальти белгиланди. Менимча, бизга қарши чиқиш истаги бор эди. Ҳакам Мбаппега нисбатан қўполлик ишлатгани учун ҳуштагини ҳам чалмади", - дея Леонардо сўзларини келтиради Lequipe.
“Нант” эса 38 очко жамғарган. Жамоа турнир жадвалида бешинчи ўринда бормоқда. "ПСЖ" ҳисобида 59 очко бор. Парижликлар биринчи ўринда қолишди.