«Бенфика»нинг бельгиялик тажрибали ҳимоячиси Ян Вертонген жамоаси ҳақида фикр билдирди.
«Ўтган мавсумда бизнинг натижалар яхши бўлмаганди. Лекин «Бенфика», шубҳасиз, мамлакатнинг энг катта клубларидан бири саналади. "Бенфика" - Португалиянинг "Аякс"и. Агар босим ҳақида гапирадиган бўлсак, мен Амстердамда бошдан кечирганларим билан солиштириш мумкин», - деди Вертонген CabineSport билан суҳбатда.
Эслатиб ўтамиз, Ян Вертонген «Бенфика» таркибида 2020 йилнинг ёзидан бери ўйнаб келмоқда. У ўша мавсумда «Тоттенхэм»ни эркин агент сифатида тарк этганди.