Кириш Регистрация
14/05 00:00 Астон Вилла 3-3 Ливерпуль
14/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Сосьедад
14/05 19:00 Локомотив 0-2 ОКМК
14/05 22:30 Осасуна 1-1 Мальорка
15/05 00:00 Тоттенхэм 0-2 Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид 5-0 Алавес
15/05 01:00 Жирона 0-1 Вильярреал
15/05 22:30 Севилья - Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано - Гранада
15/05 23:45 Брайтон - Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс - Марсель
16/05 00:00 Ницца - ПСЖ
16/05 01:00 Сельта - Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе - Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас - Бетис

Ла лига. «Барселона» Обамеянгнинг 2та голи эвазига «Валенсия»ни таслим этди (видеошарҳ)

Баҳо:
+ | -

Испания чемпионатининг 25-тури доирасида "Валенсия" ўз майдонида "Барселона"ни қабул қилди. Учрашув голларга бой бўлди.

"Барса"нинг янги ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг мазкур учрашувда ўзининг дебют голини уришга муваффақ бўлди: бир эмас, иккита. Баҳснинг 23-дақиқасида Альбанинг майдон марказидан берган идеал узатмасидан сўнг габонлик футболчи дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб кетди ва кучли зарба билан яқин юқори бурчакни аниқ нишонга олди. Обамеянг томонидан урилган иккинчи голни ҳам Альба бошлаб берди. Жорди жарима майдонига узатма берди ва Усмон Дембеле бўш дарвозаси қаршисида ёлғиз қолган Пьер-Эмерикни ўз вақтида тўп билан таъминлади ва гол.

Бу икки гол орасида эса каталонияликлар яна битта гол уришганди. Дембеле-Гави-Де Йонг комбинациясидан сўнг Френки бўш дарвозани ишғол қилди.

"Валенсия" биринчи бўлимнинг ўзида 3та тўп ўтказиб юборди, аммо рақиб дарвозасига 2 марта забт этди. Аммо ҳар сафар гол VAR ёрдамида бекор қилинди. Биринчи вазиятда футболчи офсайдга тушиб қолган бўлса, иккинчи ҳужум бошланишидан аввал тўп ён чизиқни тарк этгани учун (лайнсмен кўрмай қолганди) голлар ҳисобга олинмади.

Шунга қарамай, "кўршапалаклар" иккинчи бўлим бошида битта жавоб тўпини уриб, ўйинга интригани қайтаришди. Гол муаллифи — Карлос Солер. Аммо атиги 11 дақиқа ўтиб "кўк-анорранглилар" тўртинчи голни уришга эришди. Педри кутилмаганда 23 метрлардан кучли зарба билан тўпни тўсин остига жойлаб қўйди. Тўп йўл-йўлакай эгилиб қолган Обамеянгнинг белига тегиб, ўз йўналишини бироз ўзгартиргани ҳам "Валенсия" посбонини қийин аҳволга солиб қўйди.

Шундан сўнг ҳам мезбонлар таслим бўлишмади ва ҳужум қилишда давом этишди. Марк-Андре тер Штеген камида 2та сэйв намойиш этиб, жамоасини қийин вазиятларда қутқарди.

"Барселона" ушбу ғалабадан сўнг ўз очколарини 42тага етказди ҳамда яна 4-ўринга қайтди. "Валенсия" эса 30 очко билан 12-ўринда қолди.

Испания Ла лигаси, 25-тур
Валенсия – Барселона 1:4 (0:3)
Голлар: 0:1 – 23 Обамеянг, 0:2 – 32 де Йонг, 0:3 – 38 Обамеянг, 1:3 – 52 Солер, 1:4 – 63 Педри.
Валенсия – Мамардашвили, Фулькье, Альдерете (Джемерт, 85), Диакаби, Гайя (Тони Лато, 65), Солер, Гильямон (Макси Гомес, 46), Мориба (Рачич, 66), Гедеш, Дуро (Маркос Андре, 85), Хиль.
Барселона – тер Стеген, Дест, Араухо, Эрик Гарсия (Мингеса, 46), Альба, Бускетс, де Йонг (Педри, 60), Гави (Траоре, 81), Обамеянг (де Йонг, 82), Дембеле (Нико Гонсалес, 71), Ферран Торрес.
Огоҳлантиришлар: Альба (35), Мориба (53), Араухо (56), Нико Гонсалес (72), Тони Лато (76), Солер (77), Дест (90).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 22:13, 20.02.2022.
Ўқилди: 4821 марта.
Фикрлар: 26 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.