"Бавария" устози Юлиан Нагельсманн Бундеслиганинг 23-тур доирасида "Гройтер Фюрт" (4:1) жамоаси устидан қўлга киритилган ғалаба ҳақида фикр билдирди.
"Биринчи бўлимда ўз ҳужумларимизни уюштира олмадик. Рақиб учун хавф туғдира олмадик. Сал эртароқ гол киритишимиз мумкин эди. Ҳисоб 2:1 бўлиб турган пайтда "Гройтер Фюрт" очиқ футбол намойиш этишни бошлади. Бу бизнинг ғалабамиз учун муҳим вазият бўлди", - Нагельсманнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Kicker.de.