Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи ёрдамчиси Айтор Каранка эртага тунда "Атлетико"га қарши бўлиб ўтадиган учрашувдан олдин, Жозе Моуриньонинг ўрнига журналистларнинг саволларига жавоб берди.
"Бизни жуда қийин учрашув кутиб турибди. "Атлетико" жуда кучли таркибга эга, ҳар томонлама шаклланган жамоа. Қолаверса улар ўз майдонларида исталган рақибга хавф туғдира оладилар", - дейди Каранка.
"Биз деярли 10 ойдан бери "Реал" футболчиларига қандай ўйнаш кераклигини, бундай муҳим ўйинларда нима қилиш кераклигини уқтирамиз. Айтишим мумкинки, буни жамоа ҳозирча уддалаяпти.
Бугун "Реал" қандай бўлмасин 3 очко қўлга киритиш кераклигини жуда яхши ҳис қилиб туридби. Ўйин жуда қийин ва курашларга бой тарзда кечишига шубҳа йўқ. "Атлетико" учун ҳам очко сув ва ҳаводек керак. Улар келаси мавсумда еврокубокларда иштирок этиш ҳуқуқини берувчи йўлланмалар учун кураш олиб боришаяпти.", дея Каранканинг сўзларидан парча келтирмоқда Мадрид клуби расмийсайти