Кириш Регистрация

«Интер» футболчиси «Барселона» таклифини рад этди

Баҳо:
+ | -

«Интер» ярим ҳимоячиси Марсело Брозович тез орада Италия жамоаси билан янги шартнома имзолайди. Хорватиялик футболчи мавсум охирида Брозовични ўз сафига қўшиб олмоқчи бўлган «Барселона» таклифини рад этди. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар бермоқда.

Аввалроқ, Брозович «Интер»да бонуслар билан бирга 7,5 миллион евро маош олиши хабар қилинганди. Футболчининг янги шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар ҳисоблаб чиқилади.

Жорий мавсумда Брозович А серияда 24 та ўйинда майдонга тушди.

Брозович «Интер»га 2015 йилда Загребнинг «Динамо» клубидан ижарага олинганди. Кейин «Интер» хорватиялик футболчининг ҳуқуқларини 5 миллион еврога сотиб олди.

Киритилди: 18:08, 21.02.2022.
Ўқилди: 3024 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.