«Реал» ва «Барселона» Дортмунднинг «Боруссия» клуби ҳужумчиси Эрлинг Холанд тез-тез жароҳат олади деб ўйлашмоқда, дея хабар беради El Chiringuito.
Манбанинг хабарига кўра, норвегиялик футболчига кўпроқ қизиқиш билдираётган клублар футболчининг жароҳатлари тез-тез олгани учун ундан шубҳалана бошлаган.
«Реал Мадрид» ва «Барселона» Холанднинг сўнгги жароҳатлари ортида нима борлигини билмоқчи.
Маълумот ўрнида, футболчи жорий мавсумда жароҳати сабаб 14 та ўйинни ўтказиб юборган.