Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Анчелотти ўйинчи алмаштиришни хуш кўрмайди

Баҳо:
+ | -

«Реал Мадрид»нинг 2022 йилдаги натижаларида барқарорлик йўқолди. Жамоа баъзида ғалаба қозонса, баъзида очколар йўқотмоқда. Масалан, жамоа Испания чемпионатининг сўнгги 6та ўйинида 11 очко жамғарди. Клуб Испания кубогидан чиқиб кетди, Европа чемпионлар лигаси нимчорак финал босқичидан ўрин олган "ПСЖ"га қарши дастлабки ўйинда имкониятни бой берди.

Бу эса жамоанинг асосий таркиб футболчиларида толиқиш юзага келаётгани билан боғлиқ. Карло Анчелотти ўз ихтиёридаги футболчилардан етарлича фойдаланмаяпти, ротация сиёсатини тўғри олиб бора олмаяпти. Боз устига, италиялик мутахассис учрашувдаги ўйинчи алмаштиришларни жуда кеч амалга оширмоқда. Масалан, "Қироллик клуби" сўнгги 3та баҳснинг 70 дақиқасигача ўйинчи алмаштиришларсиз ҳаракат қилди.

Анчелоттининг ўйинчи алмаштиришларига назар ташлайдиган бўлса, мутахассис 5та ўйинчи алмаштириш имкониятига эга бўлганига қарамай, 3та ўйинда фақатгина иккитадан алмаштиришни амалга оширган («Шахтёр», «Кадис» ва «Атлетик»га қарши ўйинларда). Эртароқ амалга оширилган алмаштиришлар (масалан, иккинчи бўлим бошида) эса бир хил сценарий асосида: Камавинга захирага олиниб, унинг ўрнига бошқа футболчи туширилган («Эспаньол», «Осасуна» ва «Гранада»га қарши баҳсларда).

Карло Анчелотти консерватор мураббий эканини исботловчи факт. 19 февраль куни «Алавес»га қарши ўтказилган ўйинда (3-0) Винисиус 80-дақиқада иккинчи голни урмагунча «Мадрид» бошланғич таркиб билан ўйнашда давом этди. Шундан сўнг 5та ўйинчи алмаштирилди: Родриго (82), Дани Себальос (82), Эден Азар (84), Марсело (84) ва Лукас Васкес (86).

Жорий мавсумда асосий захирадан майдонга тушаётган «Реал Мадрид»нинг 9 нафар футболчилари жамоанинг умумий ўйин дақиқаларидан 30 фоизидан камроқ ўйин амалиётига эга бўлишмоқда. Масалан, Азар (887 дақиқа, 27%), Бэйл (270 дақиқа, 8%), Лунин (210 дақиқа, 6%), Мариано Диас (178 дақиқа, 5%), Себальос (65 дақиқа, 2%).

Анчелотти жорий мавсумда асосан бир таркиб билан ўйнаётгани ўзини қанчалик оқлайди, буни вақт кўрсатади.

Манба: sports.ru
Киритилди: 14:47, 22.02.2022.
Ўқилди: 2117 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4467]

"Реал" Моуриньо олдига кутилмаган талаб қўйди [4221]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2448]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2270]

Мадридда шошилинч йиғилиш: Флорентино Перес муҳим баёнот билан чиқиш қилади [2105]

Фабио Каннаваро 2026 йилги ЖЧнинг 5 та асосий фаворити қайси жамоалар эканини айтди [2004]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [1953]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1553]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [1545]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1489]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик