Кириш Регистрация

Остоннинг оиласига босим бўлганми? Ўрунов ҳақида баъзи нарсалар очиқланди

Баҳо:
+ | -

Шамиль Газизов «Спартак» нима учун ярим ҳимоячи Остон Ўрунов билан шартнома имзолаганини тушунтирди. Унинг сўзларига кўра, бу Леонид Федуннинг ташаббуси бўлган. Ўрунов бўйича музокаралар ниҳоятда қийин кечди.

«Федун шахсан уни жамоага таклиф қилишимизни хоҳлаган эди. «Уфа»да ишлаган пайтимда у мендан «Қайси футболчи сен билан бориши мумкин?», - деб сўради. Мен беш киши номини айтдим: Беленов, Фомин, Неделчару, Табидзе ва Ўрунов. Федун шундай деди: «Менга рўйхатдан энг кўп Ўрунов ёқди».

Музокаралар қийин кечди. Уни «Спартак»дан ташқари ЦСКА ва «Рубин» ҳам сотиб олмоқчи эди. Ўзбекистонда уни бошқа клубга ўтиши учун оиласига босим бўлган. У ерда шундай одамлар борки, Остоннинг оиласига турли тазйиқ ўтказган. Шу боис, унинг агенти: «Ўрунов биздан бошқа клубга ўтишни сўрашмоқда», - деди. Кейин мен шахсан ўзим Леонид Арнолдовичдан Ўзбекистондаги баъзи одамлар билан гаплашиб, Остоннинг оилани тинч қўйишни илтимос қилдим», — деди Газизов.

Киритилди: 17:58, 22.02.2022.
Ўқилди: 2249 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.