"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета келажаги ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди. Испаниялик мутахассиснинг "канонирлар" билан шартномаси 2023 йилнинг ёзида якунига етади, шу боис сўнгги пайтларда унинг келажакдаги фаолияти ҳақидаги тахминлар тобора кучайиб бора бошлади.
"Мен бу ерда жуда бахтлиман. Мақсадим ғалаба қозонадиган жамоа тузиш. Одамларга ёқадиган жамоа. Қолган ҳамма нарса табиий равишда содир бўлади. Биз нимага эришмоқчи эканлигимизга диққатимизни қаратишимиз керак", деди Артета матбуот анжуманида.