Кириш Регистрация
25/01 00:45 Лечче 0-0 Лацио
25/01 01:00 Вильярреал 0-2 Реал Мадрид
25/01 16:30 Сассуоло 1-0 Кремонезе
25/01 18:00 Атлетико 3-0 Мальорка
25/01 19:00 Аталанта 4-0 Парма
25/01 19:00 Женоа 3-2 Болонья
25/01 19:00 Ньюкасл 0-2 Астон Вилла
25/01 19:00 Брентфорд 0-2 Ноттингем Форест
25/01 19:00 Кристал Пэлас 1-3 Челси
25/01 20:15 Барселона 3-0 Реал Овьедо
25/01 21:30 Арсенал 2-3 Ман. Юнайтед
25/01 22:00 Ювентус 3-0 Наполи
25/01 22:30 Реал Сосьедад 3-1 Сельта
26/01 00:45 Рома 1-1 Милан
26/01 01:00 Алавес 2-1 Бетис
27/01 00:45 Верона - Удинезе
27/01 01:00 Жирона - Хетафе
27/01 01:00 Эвертон - Лидс

"Насаф" раҳбарияти ОАВ вакиллари ва мухлислар билан учрашди

Баҳо:
+ | -
Бўлим:

Ўзингизга маълум, янги мавсум бошида «Насаф» футбол клуби раҳбариятида ўзгариш бўлганди. Бугун «Марказий» ўйингоҳдаги матбуот анжуманлари залида жамоамизнинг фаол мухлислари ва ОАВ ходимлари билан очиқ суҳбат бўлиб ўтди. Йиғилишда «Насаф» футбол клуби бош директори Алишер Юсупов, жамоамиз бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ва «аждарлар»нинг етакчи футболчилари Умиджон Эргашев, Шерзод Насруллаев, Акмал Мозговойлар йиғилишда иштирок этишди.

Тадбир қатнашчилари клубимиз раҳбариятидан 2022 йилдаги режалар ва мақсадлар ҳақида ўзлари қизиқтирган саволлар жавоб олишди.

Яқиндагина клубнинг бош директори лавозими тайинланган Алишер Исмаилович Юсупов ўзига билдирилган ишонч учун клуб раҳбариятига ўз миннатдорчилигини билдириб ўтиб, «Насаф» футбол клубини янада ривожлантириш учун бор кучи билан ҳаракат қилишини айтиб ўтди ва бундан кейинги учрашувлар бунданда юқори савияда бўлишини таъкидлади.

Рўзиқул Бердиев янги мавсумга тайёргарлик жараёни ва Туркия йиғини ҳақида ҳам мухлисларга ўз фикрларини билдириб, ҳозирги кунда жамоага яна бир ҳужумчи кераклигини, селекция ишлари давом этаётганини айтиб ўтди.

Жамоамизнинг етакчи футболчилари Умиджон Эргашев, Акмал Мозговой ҳамда Шерзод Насруллаевлар ҳам янги футбол мавсумига тайёр эканликлари ва совринли ўринлар учун курашишларини айтиб ўтишди.

Йиғилиш сўнгида «Насаф» футбол клуби раҳбарияти мухлислар клубига ўз совғаларини топширди.

 

Манба: «Насаф» матбуот хизмати
Киритилди: 21:05, 23.02.2022.
Ўқилди: 1059 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.