Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

«Мен бу жамоа учун ҳамма нарсани бераман». Камерунлик 19 ёшли швед - «Манчестер Юнайтед»нинг янги қаҳрамони

Баҳо:
+ | -

Энтони Элангининг голи «Манчестер Юнайтед»га Чемпионлар лигаси 1/8 финалида «Атлетико» билан дуранг ўйнашга ёрдам берди.

«Ред Булл» компаниясига қарашли футбол клубларда Ральф Рангник қурган тизимнинг асоси ёш, потенциали юқори бўлган футболчиларни кашф қилишир. Дайо Упамекано, Такуми Минамино, Эрлинг Холанд, Наби Кейта, Ибрахима Конате, Матеус Кунья - «Зальцбург» ва «Лейпциг»дан топ-клублар даражасига кўтарилган истеъдодлар рўйхатини узоқ вақт давом эттириш мумкин.

Рангник ва унинг жамоаси Москванинг «Локомотив» клубида ҳам худди шундай ишларни амалга оширишга ҳаракат қилган эди. Ҳатто болалар футболчига катта эътибор бермайдиган «Манчестер Юнайтед»да ҳам немис мутахассиси ёш иқтидорларни топишни уддалади. Кўриниб турибдики, ёш футболчилар бундай юлдузларга тўла таркибга кириши ниҳоятда қийин, аммо бу ерда ҳам Рангник иқтидорли футболчини топа олди ва айнан мураббий Энтони Эланганинг ижарага берилишига қаршилик қилган.

Брунодан чиройли пас ва Элангадан мукаммал якун

«Атлетико» ҳимоячиси тўхтата олмаган пас. «Манчестер Юнайтед»да янги иқтидорлар кучайиб бораётганга ўхшайди.

Ноябрь ойи бошида 19 ёшли швед «қизил иблислар» (U-23) ёшлар жамоасида ва УЕФА Ёшлар лигасида ўйнаган. Ўша мусобақада ерда «Аталанта» ёшларига қарши кечган ўйиннинг ҳал қилувчи голни урди ва ЕЧЛ доирасидаги «Вильярреал»га қарши ўйинда голли узатма берди. Ўша баҳсдан атиги бир ярим ҳафта ўтиб, Энтони «қизил иблислар»нинг асосий таркибида ўйнай бошлади. Боз устига, Эланга кеча Чемпионлар лигаси плей-офф босқичи биринчи учрашувида доирасидаги «Атлетико»га қарши ўйинда «Манчестер Юнайтед»ни мағлубиятдан қутқариб қолган. Таъкидлаш керакки, футболчи ўйин тугашига 15 дақиқа қолганда, Маркус Рэшфорднинг ўрнига майдонга тушган эди.

Бироқ, фақат Рангникни мақташ нотўғри, чунки ҳужумчининг Премьер-лигадаги дебюти ўтган йилнинг баҳорида Оле-Гуннар Сульшер қўл остида бўлиб ўтган.

Футболчининг ўғли ва ёшлар жамоасининг асосий истеъдоди

Эланга Швециянинг Мальмё шаҳрида туғилган. Футболчи 12 ёшида «Манчестер Юнайтед» қабул қилинган ва барчаси ўша ердан бошланган. Айтганча, Эланга бошқа мамлакат фуқароси ҳам бўлиши мумкин эди, сабаби унинг отаси Камерун терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси ва 1998 йилги Жаҳон чемпионати иштирокчиси Жозеф Эланга ҳисобланади. Катта Эланга футболчилик карьерасини якунлаганидан сўнг, оила Швецияга кўчиб кетади.

«Унинг карьерасида турли хил даврлар бўлган. У кўп маротаба муваффақиятсизликка учраган, аммо Энтони барчасини мардонавор тарзда енгиб ўтган», - деди «қизил иблислар» ёшлар жамоаси мураббийи Нил Вуд Эланга ҳақида. Эланганинг ўйини йилдан-йилга ривожланиб борди ва 2020 йилда U-18 клубининг энг яхши футболчиларига бериладиган Жимми Мерфи мукофотини олди.

«У биз машғулотларда яхши таассурот қолдирди», — дейди Сульшер Эланга ҳақида.  – У икки-уч ой олдин жиддий жароҳат олди ва у сафга қайтиш учун жуда кўп меҳнат қилди. Унда ажойиб ҳислатлар бор. Тезлиги юқори, қолаверса қанот ярим ҳимоячилари учун керак ва менга ёқадиган барча фазилатларга эга. У голни ҳис қила олади».

«Рангникга раҳмат»

Ростини айтсак, футболчи ҳақиқатдан ҳам Рангник қўл остида ёрқин ўйин кўрсатишни бошлади. Эланга Рангникнинг дебют ўйинидаёқ «Манчестер Юнайтед» асосий таркибида майдонга тушди.

Кечаги Мадриддаги ўйиндан сўнг Энтони Рангник ҳақида илиқ сўзлар айтди: «Мураббийнинг менга бўлган ишончи сабаб жамоага қўлдан келганча ёрдам бермоқчиман. Мен жаҳоннинг энг яхши футболчиси бўлишни хоҳлайман. Мен мураббийнинг ишончини қадрлайман».

«МЮ» бошқарувига Рангник келганидан сўнг, Эланга барча мусобақаларда 13 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди. У сўнгги икки голини заҳирадан майдонга тушиб киритганини айтиб ўтиш керак («Лидс» ва «Атлетико»).

Рангник BT Sport нашрига шундай деди: «Мен яна бир нечта ўйинчилар Элангани намуна сифатида олишларини истардим. Энтони ҳамма нарсани тўғри қилгани учун эмас, балки ўйиндан завқ олгани учун ҳам натижага эришди. Мен барча футболчилар майдонда дам олишимизни истардим».

Учрашувлардан биридан сўнг Эланга ўзининг инстаграм саҳифасида шундай пост қолдирди: «Стретфорд Энд» мухлислар сизнинг исмингизни куйлашса, қандай ажойиб туйғу. Ўзим ҳам бир вақтлар «Олд Траффорд» трибунасида туриб, шундай лаҳзаларни орзу қилиб қўшиқ куйлаганман. Мен бу жамоа учун ҳамма нарсани бераман!».

Клуб билан шартномасини 2026 йилгача узайтирганда, Эланга шундай деди: «Мана, мен ҳар куни ўрганишим мумкин бўлган жаҳон даражасидаги футболчилар ва мураббийлар. Клуб менинг ёрқин келажагимга ишонч билдирганидан хурсандман ва доимий қўллаб-қувватлаганликлари учун ходимларга ҳамда оиламга миннатдорчилик билдирмоқчиман. Биламан, бу клубда машаққатли меҳнат ва фидойилик сизга имкониятга эга бўлишингизни англатади».

Эланга ўз имкониятидан максимал тарзда фойдаланмоқда. Баъзан, шундай бўладики, ёш футболчилар ёрқин ўйин кўрсата бошлагандан кейин баъзида юлдузлик касаллигига учрашади, аммо швед сўнгги муваффақиятлари билан ҳамма нарса унинг характерига мос эканлигини исботлади. Айнан у Англия кубогида «Мидлсбро»га қарши кечган ўйиндаги пенальтилар сериясида катта хатога йўл қўйди, шундан сўнг ижтимоий тармоқларда ирқий ҳақоратларга учради. Ўша воқеадан сўнг, Эланга кўпчилик томонидан қўллаб-қувватланди. Криштиану Роналду Энтонининг хато зарбасидан сўнг, дарҳол уни юпатди. Ҳозирда эса португал футболчиси сояда қолмоқда ва айнан Эланга «Манчестер Юнайтед»ни қутқарувчиси ролига келди.

Киритилди: 20:39, 24.02.2022.
Ўқилди: 2576 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.