Николья Анелька Пол Погба билан яхши мулоқот қилишини айтди. «Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси «ПСЖ»га ўтиш вариантини кўриб чиқишдан хурсанд бўларди. Ёзда футболчи эркин агентга айланади.
«У Парижга кўчиб ўтмоқчими? Олти ой олдин у бунга қарши эмас эди. Агар у келса, биз унинг барча жароҳатларини унутамиз ва унинг топ-футболчи эканлигини тушунамиз”, - деди Анелька.
Пол Погбанинг "МЮ" билан шартномаси ёзда якунланади. Футболчининг "Манчестер Юнайтед" билан музокаралари ҳақида маълумот йўқ. Тахминларга кўра, томонлар хайрлашишга ҳозирлик кўрмоқда.