Кириш Регистрация
15/05 00:00 Тоттенхэм 0-2 Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид 5-0 Алавес
15/05 01:00 Жирона 0-1 Вильярреал
15/05 22:30 Севилья 0-1 Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано 2-1 Гранада
15/05 23:45 Брайтон 1-2 Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас - Бетис
17/05 00:30 Альмерия - Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи

Бугун қуръа. Конференциялар лигаси нимчорак финал босқичи қуръаси ҳақида батафсил маълумот

Баҳо:
+ | -

УЕФА жорий мавсумдан бошлаб янги мусобақа — Конференциялар лигасини ўтказиб келмоқда.

Гуруҳ босқичидан сўнг 2-ўринни эгаллаганлар бу босқичда Европа лигаси гуруҳ босқичида 3-ўринни эгаллаган клублар билан тўқнаш келишди. Ўтказилган учрашувлар натижасида чорак финалга чиққан 8та жамоанинг номи аниқ бўлди.

Бугун эса Конференциялар лигаси мусобақасининг нимчорак финал босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади. Ушбу тадбир ҳақида муҳим маълумотларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Қачон?
Қуръа ташлаш маросими бугун — 25 февраль, жума куни УЕФА қароргоҳи жойлашган Ньон шаҳрида бўлиб ўтади. Тадбир Тошкент вақти билан 17:00да бошланади.

Иштирокчи-жамоалар
Юқорида айтиб ўтганимиздек, қуръада 16та жамоа иштирок этади. Конференциялар лигаси гуруҳ босқичида 1-ўринни эгаллаганлар 1-саватчадан, 1/16 финал босқичидан муваффақиятли ўтган клублар 2-саватчадан ўрин олишади.

1-саватча:
"Алкмаар"
"Базель"
"Гент"
"Копенгаген"
ЛАСК
"Ренн"
"Рома"
"Фейеноорд"

2-саватча:
"Буде-Глимт"
"Витесс"
"Лестер"
"Олимпик"
ПАОК
"Партизан"
ПСВ
"Славия" Прага

Чекловлар борми?
Ҳа. Бир мамлакат вакиллари ушбу босқичда ўзаро тўқнаш келишмайди.

Нечта ўйин?
Нимчорак финал босқичида жамоалар уй ва сафар тизимида икки мартадан тўқнаш келишади. 1-саватча вакиллари жавоб баҳсини ўз уйларида ўтказишади. Плей-офф босқичида "сафарда урилган гол" қоидаси амалда бўлмайди.

Ўйинлар қачон ўтказилади?
Дастлабки учрашувлар 10 март куни бўлиб ўтади. Жавоб баҳслари эса 17 март кунига белгиланган.

Кейин-чи?
Ушбу босқич ғолиблари чорак финалга йўл олади. Мағлуб бўлганлар мусобақани тарк этишади. Чорак финалга қуръа ташлаш маросими 18 март куни бўлиб ўтади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 08:40, 25.02.2022.
Ўқилди: 2211 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.