«Лейпциг» бош мураббийи Доменико Тедеско «Реал Сосьедад» устидан қозонилган ғалаба (3:1) ва Европа лигасининг 1/8 финалига чиққани ҳақида фикр билдирди.
- Биринчи ўйиндаги дурангдан сўнг, бундай муҳит ҳукм сурган стадионда ҳеч бир жамоага осон бўлмайди. Мухлислар ҳақиқатдан ҳам «Реал Сосьедад»ни зўр қўллаб-қувватлашди. Мен бу босимга дош бера олган жамоа билан фахрланаман. Биз сабр қилдик ва бироз тажовузрокроқ бўлдик. Муваффақиятга ҳамма ўз ҳиссасини қўшди. Футболчиларга ва бутун жамоага катта мақтовлар айтиш керак. Бу жуда яхши жамоавий ўйин бўлди, - дея Тедеско клуб расмий сайтига.