Икки йиллик танаффусдан сўнг Суперлигага қайтган «Динамо» жамоаси янги мавсумнинг 1-турида Самарқандда амалдаги чемпион «Пахтакор»ни қабул қилади.
3 март, пайшанба куни «Динамо» стадионида ўтадиган учрашувни Самарқанд аҳли катта қизиқиш билан кутмоқда. Предраг Роган мураббийлигида янгиланган «Динамо»нинг амалдаги чемпионга қарши учрашувида ўйингоҳ мухлислар билан тўлиши кутилмоқда.
«Динамо» стадиони маъмурияти 24 февралдан «Динамо» - «Пахтакор» учрашуви чипталари сотувини бошлади. Чипталар 15 минг сўмдан сотилмоқда. Марказий CIP сектор учун чипта нархи 25 минг сўмни ташкил этади. CIP секторнинг йиллик абонименти нархи – 300 минг сўм. «Динамо» - «Пахтакор» ўйини чипталари ҳар куни стадион дарвозаси олдида сотилади ва сотув 3 март соат 15:00гача давом этади. Ўйин 3 март куни соат 18:30да бошланади.