«Астон Вилла» ўз футболчисини сотади. Хабарларга кўра, «Шерлар» ёзда Эзри Конса борасида бериладиган таклифларни тинглашга тайёр бўлади.
Конса, бош мураббий Стивен Жеррард режаларига киритилмаган. У ҳимояга «Ливерпуль»дан Жо Гомесни олиб келишни ўйламоқда. Бу учун эса таркибдаги айрим футболчилар, хусусан, Эзри Консани сотиб юбориш керак бўлади.