Кириш Регистрация
14/04 00:00 Ман. Юнайтед 1-2 Лидс
14/04 00:00 Леванте 1-0 Хетафе
14/04 18:00 Хоразм 2-2 Қўқон-1912
14/04 20:15 Бунёдкор 0-1 Нефтчи
14/04 23:59 Атлетико 1-2 Барселона
14/04 23:59 Ливерпуль 0-2 ПСЖ
14/04 23:59 Арсенал - Спортинг
15/04 23:59 Бавария - Реал Мадрид

Ёзда «Реал»ни бошқариши мумкин бўлган мураббий номи маълум бўлди

Баҳо:
+1 | -

Ёзда Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийни ўзгартириши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалмоқда. «Қаймоқранглилар» рулида Альваро Арбелоанинг ўрнини Андони Ираола эгаллаши мумкин.

Сешанба куни Ираола мавсум якунланганидан кейин «Борнмут»ни тарк этиши расман эълон қилинди. Унинг бошқарувидаги жамоа ажойиб натижалар кўрсатмоқда ва айни дамда кучли лигалар ичида мағлубиятсиз ўйинлар серияси бўйича энг яхши кўрсаткичга эга бўлиб турибди. Шу сабабли, Ираола ёзда юқорироқ даражадаги клубга ўтиши кутилмоқда.

Transfermarkt нашри Ираола фаолиятини давом эттириши мумкин бўлган клублар рўйхатини эълон қилди. Ушбу рўйхатдан қуйидаги жамоалар жой олган: «Реал Мадрид», «Манчестер Юнайтед», «Челси» ва «Атлетик Бильбао».

Ҳозирда «Борнмут» Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида 11-ўринда бораётган бўлса-да, Ираоланинг иш услуби гранд клублар эътиборини тортган. «Реал» раҳбарияти Арбелоа ўрнига айнан мана шундай прогрессив мураббийни олиб келиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Киритилди: 20:42, 14.04.2026.
Ўқилди: 1397 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик