Кириш Регистрация
14/04 00:00 Ман. Юнайтед 1-2 Лидс
14/04 00:00 Леванте 1-0 Хетафе
14/04 18:00 Хоразм 2-2 Қўқон-1912
14/04 20:15 Бунёдкор 0-1 Нефтчи
14/04 23:59 Атлетико 1-2 Барселона
14/04 23:59 Ливерпуль 0-2 ПСЖ
14/04 23:59 Арсенал - Спортинг
15/04 23:59 Бавария - Реал Мадрид

«Андижон»га вақтинча бош мураббий тайинланди

Баҳо:
+ | -

Бугун «Андижон» клуби қароргоҳида раҳбарият ва жамоа аъзолари ўртасида кун тартибидаги масала юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.

Унга кўра, маҳаллий мутахассис Ислом Аҳмедов вақтинча бош мураббий лавозимига тайинланди. Бунгача у мураббийлар штабида фаолият кўрсатиб келаётганди.

Маълумот учун, Ислом Аҳмедов 1986 йилнинг 8 июль санасида таваллуд топган. Андижон футболи тарбияланувчиси ҳисобланади. Футболчи сифатида «UzDongJu», «Динамо» (Самарқанд), «Сўғдиёна» ва албатта «Андижон» шарафини ҳимоя қилган.

Мураббий сифатида Андижон футбол академиясида кўп йиллар давомида самарали иш олиб борган.

Шунингдек, жамоа мураббийлар штабида Аҳмедовга Сергей Арслонов яқиндан ёрдам беради. У 1986 йилнинг 6 ноябрь санасида таваллуд топган бўлиб, ўйинчилик фаолиятини «Машъал», «Шўртан», «UzDongJu» каби клубларда ўтказган. Шунингдек, «Пахтакор», «Кубань» (Россия) ва «Динамо» (Киев, Украина) академияларида таҳсил олган. Мураббий сифатида Қирғизистоннинг «Дордой» клубини бошқарган. Шунингдек, юртимизда «Сурхон», «Нефтчи» ҳамда «Сўғдийона» жамоаларида фаолият олиб борган. Эндиликда эса «Андижон»да катта мураббий лавозимида ишлайди.

Бундан ташқари, дарвозабонлар мураббийи сифатида бунгача U21 жамоамизда меҳнат қилиб келаётган Бекзод Тургунов иш олиб боради.

Манба: https://t.me/andijonpfc
Киритилди: 22:00, 14.04.2026.
Ўқилди: 1305 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик