Донецкнинг "Шахтёр" клуби бош директори Сергей Палкин клуб раҳбарияти Киевдан легионерларни эвакуация қилишга уринаётганини айтди.
"Биз хорижликларни ва уларнинг оилаларини қандай қилиб эвакуация қилиш вариантларини топишга ҳаракат қиляпмиз. Билишимча, Сулаймон ва Тете аллақачон Украинадан ташқарида. Клуб ходимлари - уйда, бомба бошпаналарида, ертўлаларда, метрода. Иложи бўлса, оилалар эвакуация қилинади.
Хабарларга кўра, ходимлар ва уларнинг оила аъзолари орасида қурбонлар йўқ. Биз ичкарида алоқани давом эттиришга, маълумот алмашишга, бир-биримизни қўллаб-қувватлашга ҳаракат қиламиз", - дея Палкиннинг сўзларини келтирган клуб матбуот хизмати.
Эслатиб ўтамиз, "Шахтёр"ни италиялик мутахассис Роберто Де Зерби бошқаради. У ҳам уйга қайтишни хоҳламоқда.