Англиянинг "Тоттенхэм" жамоаси бош мураббийи Антонио Конте АПЛнинг 27-турида «Лидс» (4:0) жамоаси устидан қўлга киритилган ғалаба ҳақида фикр билдирди.
“Мен ўйиннинг ҳар бир вазиятида иштиёқ ва курашиш истагини кўрдим. Футболчилар бутун ўйин давомида курашишди ва буни кўриб хурсанд бўлдим.
Бу ғалаба бизнинг бошланғич нуқтамиз бўлиши керак. Агар биз ниманидир даъво қилиб, нимадир қурмоқчи бўлсак, футбол ўйнаш ва ундан завқланишнинг ўзи етарли эмас, биз ғалаба қозонишимиз керак. Ғалаба қозониш учун эса сифатли ўйинни иштиёқ билан уйғунлаштириш керак.
Рақиб майдонга шунчаки ўйин-кулги учун эмас, балки очко олиш учун тушганимизни тушуниши керак.
Менинг буйруқларим «юмшоқ» эмас. Менинг жамоаларим кучли бўлиши керак. Мен бу ерга нафақат футболдан завқ олиш учун келганман, балки бу клуб учун муҳим шахсга айланишни хоҳлайман. Мен нимадир учун курашишимизни хоҳлайман. Бу атрофдагиларга тушунарли бўлишини истайман”, - деди Конте.