Англиянинг «Брентфорд» клуби ярим ҳимоячиси Кристиан Эриксен АПЛнинг 27-туридан ўрин олган «Ньюкасл» (0:2) жамоасига қарши ўйиндаги дебюти ҳақида фикр билдирди.
"Агар натижани ҳисобга олмаганда, мен бахтли одамман. Бошимдан кечирганларим, қайтиб келишим - ажойиб туйғу. Мен майдонга тушаётганим Франк кўп гапирмади. Сўнгги бир неча кун ичида мен у билан ҳар куни гаплашдим. У менга шунчаки омад тилади. Ўйинни ҳеч қачон олдиндан айтиб бўлмайди. Йигитлар қўлларидан келганини қилишди”, - Эриксеннинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Sky Sports.