"Ливерпуль" ёзда янги харидни амалга оширади. Хабарларга кўра, мерсисайдликлар "Бенфика" аъзоси Дарвин Нуньесга қизиқа бошлаган.
Португалия клуби ўз футболчисини 55 миллион фунтга баҳолаган. Уругвай терма жамоаси аъзоси учун бошқа АПЛ клублари ҳам қизиққан.
Аммо Нуньеснинг ўзи "Ливерпуль"ни тўғри йўл деб ҳисобламоқда. 22 ёшли ҳужум вакили бу мавсумда 29 та ўйинда 23 голга муаллифлик қилган.