Машҳур мураббий Хавер Агирре Мексиканинг «Монтеррей» клубини тарк этди, деб хабар беради клуб сайти.
63 ёшли мутахассис жамоа билан 2021 йилдан буён ишлаб келмоқда.
Агирре Европанинг кўплаб клублари, жумладан, «Осасуна», «Атлетико Мадрид», «Сарагоса» ва «Эспаньол»даги фаолияти билан танилган.
Хавер Агирре Мексика терма жамоаси сафида 59та ўйин ўтказиб, 13та гол урган. 1986 йилги жаҳон чемпионатида қатнашган, Германия билан чорак финал учрашувида майдондан четлатилган.