Кириш Регистрация
16/12 00:45 Рома 1-0 Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано 0-0 Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед 4-4 Борнмут

Еттинчи бор ўтказилган Ўзбекистон Суперкубоги ҳақида еттита қизиқарли маълумот

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Суперкубоги финалидан ўрин олган "Пахтакор" - "Насаф" учрашувига оид (1:0) қизиқарли маълумотлар билан танишинг.

1. Яйпанда ўтказилган учрашувни томоша қилиш учун "Ўзбекистон" ўйингоҳига 7 215 нафар мухлис ташриф буюрди.

2. Славче Войнески Суперкубок баҳсида ишлаган 2-хорижлик мураббийга айланди (Питер Хюистрадан кейин).

3. Рўзиқул Бердиев Ўзбекистон Суперкубокларида қатнашиш бўйича мураббийлар рекордини янгилади (3-марта).

4. Драган Черан иккита Суперкубок баҳсида гол урган тарихдаги 2-футболчига айланди (Темурхўжа Абдухолиқовдан кейин).

5. Акобирхўжа Шукурулаев Суперкубок баҳсларини бошқарган 5-реферига айланди.

6. 1:0 - Суперкубоклар тарихида энг кўп қайд этилган ҳисоб бўлди (3-марта).

7. Тарихда биринчи марта Суперкубок баҳсида ВАР тизимидан фойдаланилди.

Манба: PFL.UZ
Киритилди: 00:17, 28.02.2022.
Ўқилди: 1407 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.