Кириш Регистрация
26/06 01:00 Кюрасао 0-2 Кот-д'Ивуар
26/06 01:00 Эквадор 2-1 Германия
26/06 04:00 Япония 1-1 Швеция
26/06 04:00 Тунис 1-3 Нидерландия
26/06 07:00 Туркия 3-2 АҚШ
26/06 07:00 Парагвай 0-0 Австралия
26/06 23:59 Норвегия - Франция
26/06 23:59 Сенегал - Ироқ
27/06 05:00 Уругвай - Испания
27/06 05:00 Кабо-Верде - Саудия Арабистони
27/06 08:00 Миср - Эрон
27/06 08:00 Янги Зeлaндия - Бельгия
28/06 02:00 Панама - Англия
28/06 02:00 Хорватия - Гана
28/06 04:30 Конго ДР - Ўзбекистон
28/06 04:30 Колумбия - Португалия
28/06 08:00 Жазоир - Австрия
28/06 08:00 Иордания - Аргентина

От жароҳати учун танқид...

Баҳо:
+ | -

«Бавария»нинг толмас ҳужумчиси Томас Мюллер ҳайвонларни жуда яхши кўради. Айниқса, отларга меҳри бошқача. Аммо футболчи яқинда шахсий отхонасидаги воқелик ортидан танқидларга учради. Томас ўтган йили зотдор отларни уруғлантириш бизнесига ҳам сармоя киритганди. Унга бу жониворга муҳаббат турмуш ўртоғи - ярим профессионал чавандоз Лизадан ўтган. Хуллас, эр-хотин ҳозирда бутун бўш вақтда шахсий от фермаси билан шуғулланишади. «Томаснинг отлар ҳақидаги билими кўпми ёки менинг футбол борасидаги тушунчам? Ўйлайманки, у отлар масаласида кўпроқ билади», - дейди Лиза.

Томас Мюллер ферма ишларига шўнғиш асносида асабларини тинчлантиради ва бу унинг янада яхшироқ ўйнашига ёрдам беради: «Муҳим ўйинлар олдидан журналистлар назаридан четда бўлиб, ёқтирган ишингиз билан шуғулланишингиз муҳим, - деганди Мюллер бир сафар. - Рақиб ҳақида ўйлайверишдан кўра, асов отни бўйсиндиришга уриниш фойдали. Бунда энг кичик жиҳат ҳаммасини ўзгартириб юбориши ҳеч гап эмас». «Бавария» 2018 йилнинг март ойида «Фрайбург»ни 4:0 ҳисобида енгган ўйинда охирги голни Мюллер урди. Ўшанда футболчи учрашувдан сўнг ўз голини алоҳида қувончли воқеага бағишлашини яширмади: «Бугун фантастик кайфиятда ўйнадим, чунки кеча фермамда илк тойчоқ туғилди! Хуллас, қайсидир маънода ота бўлдим».

Ўтган йили эса Мюллернинг севимли маш­ғулоти бизнесга айланди: оилавий Gut Wettlkam отхонасида зотдор наслларни уруғлантириш бошланди. Яқинда эса шу фермада битта нохушлик юз берди. Таъкидланишича, Д~Ави лақабли айғир жуфтлаш мавсумига тайёргарлик жараёнида аренада сирғаниб кетиб, ёнбоши билан кескин йиқилган ва туёғидан жароҳатланган. «Афсуски, бизда ёмон хабар бор. Севимли айғиримиз - Д~Ави яқин ойларда дам олиши керак. У ўта кучли от. Таскин берадиган томони, ҳаммаси янада ёмон бўлиши ҳеч гап эмасди», - деб ёзилди отхонанинг «Фейсбук» тармоғидаги гуруҳида. Қўшимча қилинишича, Д~Ави энди жуфтлашолмайди ва унинг уруғи музлатилган ҳолда чегирма асосида сотилади. Таққослаш учун айтсак, олдинроқ Д~Авининг уруғи 2000 еврога сотилган, энди бу сумма 200 еврога тушди.

Ҳайвонларни муҳофаза қилувчи ташкилот - PETA фаоллари эса Мюллер ва унинг ҳамхонасини жиддий танқид остига олишмоқда. «Отларни яхши кўришларини айтаётганларнинг максимал фойда олиш мақсадида уларни ғайритабиий жуфтлашишга мажбурлашлари - соф шафқатсизликдир. Лиза ва Томас Мюллер назоратни кучайтириб, Д~Авининг жароҳатланмаслигини таъминлашлари мумкин эди...», - деди PETA вакили Яна Хогер хоним. Тўғри, Томас ва Лизанинг айбдор эканликлари бўйича ҳеч қандай далил йўқ. Шундай экан, бу воқеа Курт Зума ва мушук видеоролиги каби кучли нафратга йўғрилган реакция келтириб чиқармаса керак.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 08:30, 28.02.2022.
Ўқилди: 3082 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ибраҳимович Леаунинг Ўзбекистонга урган голи ҳақида гапирди [6709]

«Реал» Энцо Фернандес учун икки футболчисини беришга тайёр [4660]

Англияда Рэшфорднинг катта молиявий талабларини қондира оладиган клуб топилди [3139]

Моуриньо «Реал» ўйинини қайси юлдуз атрофида қурмоқчи эканлигини аниқлаб олди [2974]

«Барселона» Альварес учун рекорд даражадаги сумма таклиф қилишга тайёр [2964]

ЖЧ-2026да қайси клуб вакиллари энг кўп гол урмоқда? [2167]

Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси Каннаваронинг тайинланишини танқид қилди [2091]

Ўзбекистон терма жамоасининг собиқ футболчиси ЖЧ плей-офф босқичига чиқиш имкониятларини баҳолади [1923]

Месси Аргентина терма жамоасининг навбатдаги ўйинида майдонга тушадими? [1873]

ЖЧ-2026: Туркия 90+8-дақиқадаги гол эвазига АҚШни мағлуб этди, Парагвай ва Австралия ўйинида ҳисоб очилмади [1794]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик