Кириш Регистрация
07/08 19:00 Сурхон 0-1 Навбаҳор
07/08 19:30 Локомотив 2-1 Динамо
07/08 20:00 Хоразм 2-0 Машъал
08/08 19:00 Нефтчи - Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор - ОКМК
08/08 20:00 Насаф - Қўқон-1912

Пескарадаги фожеа туфайли Италия чемпионати ўйинлари бекор қилинди

Баҳо:
+ | -

Бугун Италия «В» сериясининг навбатдаги туридан ўрин олган "Пескара" ҳамда "Ливорно" баҳсида, Ливорноликлар ярим ҳимоячиси Пьермарио Морозини ўйин пайтида юрак ҳуружи тутиб қолган ва майдонга йиқилган.

Афсуски, врачлар унинг ҳаётини сақлаб қола олишмади. 25 ёшли футболчи касалхонага етиб бормасдан ҳаёт билан видолашган.

Ушбу аянчли воқеа сабаб, Италия Футбол Федерацияси раҳбарлари бугун ва эртага бўлиб ўтиши керак бўлган Италия "А" ҳамда "В" серияси  барча учрашувларни бекор қилди.

Шу муносабат билан бугун Италия "А" сериясида бўлиб ўтиши кўзда тутилган "Милан" - "Женоа" ҳамда "Удинезе-Интер" учрашувлари ҳам ўтказилмайдиган бўлди.

Италиялик 25 ёшли ярим ҳимоячи Пьермарио Морозини Италия ўсмирлар ҳамда ёшлар терма жамоаларида тўп сурган эди.

Манба: www.goal.com
Киритилди: 21:04, 14.04.2012.
Ўқилди: 7326 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик