Кириш Регистрация
30/11 00:45 Кальяри 1-0 Верона
30/11 01:00 Брайтон 1-1 Саутгемптон
30/11 01:00 Мальорка 2-1 Валенсия
30/11 15:00 Навбаҳор - Андижон
30/11 15:00 ОКМК - Қизилқум
30/11 15:00 Локомотив - Нефтчи
30/11 15:00 Бунёдкор - Пахтакор
30/11 15:00 Сурхон - Олимпик
30/11 15:00 Динамо - Сўғдиёна
30/11 15:00 Насаф - Металлург
30/11 18:00 Барселона - Лас-Пальмас
30/11 19:00 Комо - Монца
30/11 20:00 Брентфорд - Лестер
30/11 20:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
30/11 20:00 Ноттингем Форест - Ипсвич
30/11 20:00 Вулверхэмптон - Борнмут
30/11 20:15 Алавес - Леганес
30/11 22:00 Милан - Эмполи
30/11 22:30 Вест Хэм - Арсенал
30/11 22:30 Эспаньол - Сельта
01/12 00:45 Болонья - Венеция
01/12 01:00 Вальядолид - Атлетико

Аҳмад Убайдуллаев: "Андижон"га учта гол уриш осон эмас"

Баҳо:
+ | -

Олий лига 4-турида Андижонда бўлиб ўтган "Андижон"-"Динамо" учрашувидан сўнг (3:0) самарқандликлар устози Аҳмад Убайдуллаев ўйин ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.

- Аҳмад Иноятович, аввало жамоангизнинг чемпионатдаги илк ғалабасини қўлга киритгани билан табриклаймиз. Дастлаб ўйин ҳақидаги фикрларингизни билдириб ўтсангиз?

- Ўйин менда яхши таассурот қолдирди. Чунки биз бугун учта гол урган холда ғалаба қозондик. Биласиз бу ўйингача биз фақат очко йўқотаётгандик. Бугун “Андижон” билан ҳам ўйин қийин бўлишини билардим. Чунки андижонликлар ўтган турда сафарда “Олмалиқ”қа жиддий қаршилик кўрсатишганди. Улар сафарда кечган ўйинда 2:0 ҳисобида ортда бораётиб 2:2 қилишганди. Лекин якунда улар дуранг натижани сақлаб қола олмаганди.

- Бугун жамоангиз ўзи учун қониқарли бўлган натижани қайд этди. Шундай экан шогирдларингизни намойиш этган ўйинидан қониқиш хосил қилган бўлсангиз керак?

- Футболчиларим ўйиндан олдин берган кўрсатмаларимни тўлиқ бажаришди дея оламан. Лекин иккинчи бўлимда заҳирадан майдонга тушган футболчиларимнинг ҳаракатларидан кўнглим тўлмади.

- Нима деб ўйлайсиз, бугун жамоангиз кучли ўйнадими ёки “Андижон” кучсиз ўйнадими?

- Буни трибунада ўйинни ҳар гал томоша қилиб келаётган мухлислардан сўраганингиз маъқул. Мен ҳозир ким яхши ёки аксинча ўйин кўрсатганини билмайман. Лекин 0:3 ҳисоби ўзи ўзидан бўлмайди. Боз устига Андижонда учта гол уришнинг ўзи ҳам осон иш эмас. Бундан ўзингиз хулоса чиқариб олаверинг.

- Жамоангиз дастлабки уч турни мағлубият билан якунлаганди. Бу эса футболчиларга руҳий томондан ўз таъсирини ўтказмасдан қолмайди. Шу боис айтингчи, бугунги ўйинда Андижондан очко олиб кетишингизга ишонганмидингиз?

- Ҳа бугун рақибдан очко олишга ишонгандим. Агарда тақвимга назар ташлайдиган бўлсангиз, дастлабки турларни биз ОЧЛ ва ОФК Кубогида иштирок этаётган “Насаф”, “Нефтчи” ҳамда “Пахтакор” жамоаларига қарши ўтказдик. Бу жамоалар қишки ўқув машғулотларини Туркия ва БААда идеал шароитларда ўтказди. Биз эса асосан пойтахтдаги сунъий қопламали стадионларда шуғуллангандик.
 Бундан ташқари таркибимизда ҳам сезиларли ўзгаришлар рўй берди. Мана турдан турга шогирдларим бир бирлари билан тушуниб ҳаракат қилишмоқда. Олимпия терма жамоамиз аъзолари ҳисобланган Салим Мустафоев ва Иван Нагаевни энди энди яхши спорт формасига кириб боришмоқда. Бу футболчилар олимпия терма жамоамиздан қайтиб келишганида жисмоний томондан кўрсаткичлари яхши эмасди.
 Йўқотишлар ҳакида гапирадиган бўлсам, нигериялик ҳимоячи Девид Ония “Динамо” учун сезиларли йўқотиш бўлди.

- "Динамо" бунгача мағлубиятга учраб келаётганди. Шу боис шогирдларингизни руҳий томондан тайёрлаш қийин бўлгандир?

- Албатта бундай вазиятда футболчиларни ўйинга руҳан тайёрлаш осон кечмайди. Қолаверса ўз майдонимизда ўтказган иккита ўйинга эътибор қаратадиган бўлсангиз ҳакамлар дарвозамизга шу иккала ўйинда пенальти белгилашди (Аҳмад Убайдуллаев, 1-турда “Насаф” ва 3-турда “Пахтакор” билан кечган ўйинни назарда тутмоқда - муаллиф). Агар ҳакамлар шу йўсинда халқаро майдонда юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган жамоаларга “ёрдам” беришса ОЧЛда иштирок этаётган клубларимиз халқаро майдонда узоққа бора олмайди. Қулоғидан тортиб юқорига олиб чиқиш бу - нотўғри. Менимча, бу борада яна бошқа гапришга ҳожат йўқ.      

Манба: burgutlar.com
Киритилди: 09:06, 15.04.2012.
Ўқилди: 7394 марта.
Фикрлар: 14 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.