Тошкентнинг “Олимпик” жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Суперлига 1-туридан ўрин олган “Сурхон”га қарши ўйиндан сўнг (0:0) ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
-“Янги мавсум бошлангани билан барчани табриклаб, ҳамма жамоаларга омад тилайман. Ўйин қизиқарли бўлди. Биринчи ўйин бўлгани учун футболчиларимизда кичик хатолар ва камчиликлар бўлса ҳам, бир нечта яхши имкониятлар ярата олишди, афсуски улардан фойдалана олмадик. Суперлигнинг ҳавоси бошқа, бундай ўйинлар футболчиларга анча фойдали. Хатолардан тўғри ҳулоса чиқариб, яхши томонларимизни янада кучайтиришга ҳаракат қиламиз.
“Бизга легионерларни кераги йўқ. Мақсадимиз шундай ўйинлар орқали уларни янада тажрибалироқ қилиш ва ишончларини ошириш. “Сурхон”га қарши ўйинда рақиб ҳақида тўлиқроқ маълумот ололмадик. Бу бизга ҳалақит берди. Аммо ўйиндан-ўйинга янада кучайиб боришимизга ишонаман. Бу ўйиндан аввал футболчиларда руҳий камчилик бор эди, умид қилам энди бундай ҳолат такрорланмайди.
Жисмоний ҳолатимиз мавсум боши бўлгани учун оптимал ҳолатда эмасдир, буни ҳам кейинг ўйинларда тўғирлашга ҳаракат қиламиз. Биринчи бўлимни яхши бошладик кейинроқ руҳий босим орқали ўйинимиз бироз чиқмади. Умуман олганда, биз жисмоний тарафдан яхши ҳаракат қилдик. Кўриниб турибди “Сурхон” бош мураббийи жамоани жисмоний тарафдан анча кучли қилган, аммо улар кўсатган футбол менимча испан футболи эмас. Мен улардан комбинацион ўйин кутгандим, улар эса кўпроқ узун паслар орқали ўйнашга ҳаракат қилишди.
Футболчиларим бундан ҳам яхшироқ ҳаракат қила олади. Бунга аминман, бугун фақатгина босим уларга ҳалақит қилди. Ўйинни кўриб чиқиб, хатоларимизни тузатишга ҳаракат қиламиз.
Тажрибали футболчилар билан шартнома имзоласак бўлади, аммо бу бизга керак эмас. Суперлигада осон ўйинлар йўқ. Шундай ўйинлар орқали жамоага керакли нарсаларни оламиз”, - деди Кападзе журналистлар билан бўлган суҳбатда.