"Наполи" футболчиси Виктор Осимхен ўз фаолиятида учраган энг кучли ҳимоячи номини маълум қилди. У шундай дейди:
"Менга Кристиан Ромерога қарши чиқиш осон бўлмаган. Ҳозирда "Тоттенхэм"га кўчиб ўтган бўлсада, унга қарши ўйнаганимда, мен қийналар эдим. У доимо мендан тезроқ ҳаракат қиларди. Яна бир футболчи эса ўз жамоадошим Кулибалидир. Унга қарши машғулотларда гол уриш осон эмас. Нигерия Африка кубогидан чиқиб кетгач, мен Кулибали жамоасини, Сенегални қўллаб-қувватлаган эдим".