Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Россиянинг етакчи шахматчилари Путиндан Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишни сўради

Баҳо:
+ | -

Россиянинг етакчи шахматчилари Россия президенти Владимир Путинга расмий мурожаат билан чиқди.

"Россиялик шахматчилардан Россия Федерацияси президентига мурожаат.

Биз Украина ҳудудидаги ҳарбий ҳаракатларга қаршимиз ва тезда ўт очишни тўхтатишга, можарони мулоқот ва дипломатик музокаралар йўли билан тинч ҳал қилишга чақирамиз. Шу кунларда халқларимиз бошига тушаётган фалокатни кўриш биз учун чидаб бўлмас даражада оғриқли.

Ҳар доим мусобақаларда Россия терма жамоаси учун ҳам яккалик, ҳам жамоавий баҳсларда ғурур билан ўйнаганмиз. Шахмат ҳам умумий спорт каби одамларни бирлаштириши керак деб ҳисоблаймиз. Энг мураккаб ва нуфузли халқаро турнирлар пандемия даврида ҳам юртимизда юқори савияда ўтказилди.

Шахмат ўз ҳаракатларига масъулият билан ёндашишни ўргатади; ҳар бир қадам муҳим, хато эса тўғрилаб бўлмас ҳалокатли нуқтага олиб келиши мумкин. Бу ҳамиша спорт билан боғлиқ бўлган, эндиликда эса одамларнинг ҳаёти, ҳуқуқ ва эркинликлари, инсон қадр-қиммати, мамлакатларимизнинг бугуни ҳамда келажаги хавф остида.

Ушбу фожиали кунларда биз ушбу даҳшатли можаронинг марказида бўлган одамлар ҳақида ўйлаймиз. Украиналик ҳамкасбларимиз билан дардни баҳам кўрамиз ва тинчликка чақирамиз.

Украина шахмат жамоаси амалдаги Европа чемпиони ҳисобланади ва биз қатори дунёнинг энг яхши жамоаларидан биридир. Биз ўнлаб ўйинлар ва юзлаб партиялар ўтказганмиз. Спорт курашини ҳар доим сиёсатдан устун қўйганмиз — украиналиклар ҳам бизга шундай жавоб берган. Икки мамлакат жамоалари, ўйинчилари ва оддий одамларига ўзаро ҳурмат қилиш имкониятини беришингизни сўраймиз.

Биз тинчлик тарафдоримиз. Урушни тўхтатинг", — дейилади россиялик шахматчилар баёнотида.

Мурожаатни Ян Непомняший, Александра Костенюк, Даниил Дубов, Петр Свидлер, Андрей Есипенко, Максим Матлаков, Кирилл Алексеенко, Александр Мотилев, Евгений Наер, Александр Халифман, Полина Шувалова ва бошқа бир қатор таниқли шахматчилар имзолаган.

Аввалроқ Украинадаги вазият туфайли 2022 йилги Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси ва FIDE Конгресси Россияда ўтказилмаслиги ҳақида хабар берилганди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 21:30, 03.03.2022.
Ўқилди: 1736 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.