Россияга қарши санкциялар «Реал Мадрид»нинг «Сантьяго Бернабеу» стадионини реконструкция қилишни кечиктириши мумкин. Бу ҳақда испан матбуоти хабар бермоқда.
Манбага кўра, «Сантьяго Бернабеу» фасади Испанияга Россиядан олиб келинган зангламайдиган пўлат плиталар билан қопланади. Россияга қарши санкциялар мамлакатлар ўртасида контейнер ташишни тўхтатиб қўйди, бу эса стадионни реконструкция қилишни кечиктириши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, «Реал Мадрид» Ла Лига пешқадами бўлиб, Чемпионлар Лигасида ҳам кураш олиб бормоқда.