Мадриднинг "Реал" клуби ўз таркибидаги футболчилар билан янги келишувга эришиб, сўнг ёзги трансферлар ҳақида бош қотирмоқчи.
Marca нашри хабарига кўра, "қироллик клуби" раҳбарияти яқин орада ҳужумчи Марко Асенсио ва ярим ҳимоячилар Лука Модрич ҳамда Тони Кроосга янги шартнома таклиф қилади.
Футболчиларнинг ўзи янги келишувга қарши эмас ва бажонидил клуб таклифини қабул қилишади.